07:00 / 02.01.2022
1 700

Қозоғистон: ташқи реклама энди қозоқча бўлиши керак

Қозоғистон: ташқи реклама энди қозоқча бўлиши керак
Қозоғистон президенти реклама ва пешлавҳаларда қозоқ тилидан фойдаланиш зарурлигини кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб маълум қилди Ақорда сайти.

Янги қонунга кўра, бланкалар ва пешлавҳалар, эълонлар, рекламалар, прейскурантлар, нархкўрсаткичлар, кўрсаткичлар, менюлар ва бошқа визуал маълумотлар давлат тилида, зарур ҳолларда эса рус ва (ёки) бошқа тилларда жойлаштирилади.

Авваллари бу маълумотлар давлат тилида ва рус тилида ёзилиши шарт эди.

22 декабрь куни Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Даурен Абаев “Очиқ мулоқот” дастурида бугунги кунда ташқи рекламаларда қозоқ тили қўлланилмаётганини ёки нотўғри қўлланилаётганини айтди.

Бугунги кунда рус тилидан ташқи фойдаланишда муаммо йўқ, аммо қозоқ тилида, афсуски, бор. Ҳеч ким рус тилини бекор қилмаяпти. Биз фақат қозоқ тилидан фойдаланишни мажбурий қилиб қўйдик”, – деди Абаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон: ташқи реклама энди қозоқча бўлиши керак