Хитойда йўл полицияси ходими қозоқ тилида гаплашиб, сайёҳни лол қолдирди
1 дақиқа ўқиш6.7K

Шинжон-Уйғур автоном районининг Текес шаҳрида олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда сайёҳ аёл йўл полицияси ходими билан суҳбатлашади ва ходим қозоқ тилида эркин жавоб беради.
Суҳбатда қиз бу ҳудудда кўп тиллилик оддий ҳол саналишини айтади. Унинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли орасида мандарин, қозоқ ва уйғур тилларини билиш кенг тарқалган.
Бу ҳолат Шинжонда яшовчи турли миллат вакилларининг кундалик ҳаётда бир нечта тилдан фойдаланишини кўрсатади. Айниқса, сайёҳлар билан мулоқотда бундай тил билиш кўникмаси муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…