Ташқи реклама ва қадоқлар янги алифбога ўтказилади
1 дақиқа ўқиш4

Ўзбекистонда ташқи реклама воситалари ва маҳсулот қадоқларини янгиланган алифбога босқичма-босқич ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу тартибни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, тадбиркорлар 2027 йил 22 апрелдан 2028 йил 22 апрелгача бўлган даврда маҳсулот қадоқлари дизайни ва босма шаклларини босқичма-босқич ўзгартиришлари мумкин.
2028 йил 22 апрелдан бошлаб эса янги буюртма қилинадиган маҳсулот қадоқлари ва ёрлиқларида янгиланган алифбодан фойдаланиш мажбурий бўлади.
Шу билан бирга, аввал тайёрланган ва эски ёзувдаги қадоқлаш материалларидан 2029 йил 22 апрелга қадар фойдаланишга рухсат берилиши белгиланган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…