12:12 / 07.02.2022
965

Хитой БМТ вакилининг уйғурлар ҳолидан хабар олишига рухсат бермаяпти

Хитой БМТ вакилининг уйғурлар ҳолидан хабар олишига рухсат бермаяпти
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хитой раҳбариятини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелетнинг Шинжонга (Шарқий Туркистонга) сафарини таъминлашга чақирди.

Гутерриш 5 февраль Пекин олимпиадаси доирасида ХХР раиси Си Цзиньпин ва Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. У музокаралар чоғида БМТ олий комиссарининг Шинжонга сафари муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Мишел Бачелет уйғурларнинг ҳолидан хабар олиш учун икки йилдан ортиқ вақтдан бери Шинжонга боришга ҳаракат қилмоқда. Пекин БМТ вакилининг сафари олимпиададан кейин амалга ошиши мумкинлигини маълум қилди, бироқ бир шарти бор: сафар танқидий руҳда эмас, балки “дўстона” бўлиши керак. Бундан ташқари, Хитой томони Бачелетнинг Шинжондаги вазият ҳақида ҳисобот чоп этмаслигини истамоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Хитой ҳукуматини уйғурларга нисбатан таъқиб, қатағон ва шафқатсиз муносабатда айблаб келади. Уларнинг таъкидлашича, уйғурлар зўравонлик ва мажбурий меҳнатга дучор бўлмоқда. Пекин эса айбловларни рад этади.

Уйғурлар масаласи туфайли бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Япония 4 февраль куни бошланган Пекин олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди. Германия бойкотга қўшилмади, аммо олимпиадага ҳеч қандай расмий вакил юбормаслигини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой БМТ вакилининг уйғурлар ҳолидан хабар олишига рухсат бермаяпти