1 237
Гўзаллик учун коллагенни қандай қабул қилиш керак: фойдаланиш қоидалари ва афзалликлари
Фото: Wday
Турли хил упа, крем, лосион ва витаминлар дорихона ва гўзаллик салонларини том маънода эгаллаб олди. Аммо битта восита борки, у ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Коллаген — инсон организмининг асосий моддаси ҳисобланади, деб ёзади Wday.
Уни тўғри қабул қилиш терининг қаришини секинлаштиради. Аммо коллагенни қандай қабул қилиш керак ва у нима беради — бу кўпчилик учун сир.
Коллаген кукунининг қандай фойдалари бор?
Коллаген препаратларини қабул қилиш нафақат терининг ёш ҳолатини сақлаб қолиши, балки соғлиғини яхшилаши мумкин. Инсон териси ва тўқималарида ушбу модданинг етишмаслиги жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Агар коллаген етарли бўлмаса, бўғимлар кучсизлана бошлайди, қурийди ва оғрийди, тиш, тери ва тирноқлар ёмонлашади. Бу ҳатто сочларга ҳам таъсир ўтказади.
Коллаген бажарадиган асосий функциялар:
1. Тўқималарга кераксиз механик стрессни олмаслик имконини беради.
2. Ҳужайраларнинг янгиланишига ёрдам беради ва уларнинг мембраналарини ҳосил қилади.
3. Коллаген туфайли тўқималар юмшоқ ва эластик бўлади. Бунга тери ҳам киради.
4. Ўсмалар ҳосил бўлишининг олдини олади.
5. Ички органларни қўллаб-қувватлайди, қоматнинг шаклини сақлайди.
Табиийки, одамлар коллагенни қабул қилишлари мумкинми деган саволга жавоб ижобий бўлади. Бу мумкин ва ҳатто керак. Ахир, бу организмнинг хизмат муддатини сезиларли даражада оширади. Асосийси, ҳаддан ошиб кетмаслик. Ҳар қандай нарсанинг ортиқчаси зиён.
Коллаген кукунини қандай қабул қилиш керак?
Коллаген кукунининг ҳар бир идишида кўрсатма мавжуд. Муайян бренднинг турига ва хусусиятларига қараб, маълум миқдордаги кукунни (одатда 6600 мг дан бир қошиқ) олиш ва 200 мл салқин сувда суюлтириш керак. Бироқ бу жараён самарадорликни сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган жуда кўп афзалликларга эга. Шунинг учун коллагенни тўғри қабул қилиш ва шу билан бирга максимал фойда олиш мумкин:
- биринчи навбатда кукунни бир ош қошиқ суюқликда суюлтириш керак ва шундан кейингина у бир стакан сувга қуйилади. Натижада кукун яхшироқ эрийди;
- коллаген қабул қилгандан кейин ярим соат давомида овқатланмаслик керак. Акс ҳолда ҳеч қандай таъсир бўлмайди, организм уни оддий озиқ-овқат сифатида қабул қилади;
- агар кукуннинг таъми ёқимсиз бўлса, уни ҳар доим сувда эмас, балки шарбатда суюлтириш мумкин;
- витамин C ва коллаген энг яхши комбинациядир. Улар бир-бирларини яхши сўрилишига имкон беради. Витаминнинг етарли дозаси кунига 60 мг;
- кўк чой экстракти билан гиалурон кислотаси ҳам қабул қилишга арзийди — бу кукун таъсирини оширади. Лекин бир вақтнинг ўзида эмас, балки бир соатдан кейин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”