20:39 / 25.11.2023
290

Яхши ухлаш учун уйқу олдидан ичиш тавсия этиладиган 5 та ичимлик

 
 
Фото: Getty Images

Уйқусизлик билан боғлиқ муаммоларга танадаги баъзи моддалар етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Триптофан

Бу инсон танаси учун энг муҳим биологик фаол моддалардан бири, чунки бу муҳим алфа аминокислота серотонин ва мелатонин манбаидир. Триптофан етишмаслигининг белгилари нафақат уйқу бузилиши, балки депрессия, спиртли ичимликларга бўлган иштиёқ ва сурункали чарчоқни ҳам ўз ичига олади.

Мазкур модда табиий йогурт, сут, соя йогурти ва сут, ёнғоқ сути (масалан, бодом ёки кажу) таркибида кўпроқ бўлади. Шунингдек, писта, кунжут ва лавлаги, селдерей, крес-салат, аччиқ монголдда жуда кўп триптофан мавжуд.

Магний

Танани бўшаштиришга ёрдам беради, асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради, стресс ва уйқу муаммолари билан курашишга ёрдам беради. Магнийнинг асосий манбаларидан бири янги сабзавот ва мевалардир. Бундан ташқари, магний бодом, дуккакли ўсимликлар ва буғдой донида мавжуд.

Ётишдан олдин ичимлик тайёрлаш учун какао кукуни (100 граммда кунлик магнийнинг 106 фоизини ўз ичига олади), бодом, соя ёки кажу сути, янги кўкатлар (масалан, исмалоқ) ва буғдой кепагидан фойдаланиш мумкин.

C витамини

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қонда C витамини паст бўлган одамлар уйқуга кетишда кўпроқ муаммоларга дуч келишади ва кечаси тез-тез уйғонадилар.

Ётишдан олдин ичимлик (смузи) тайёрлаш учун янги кўкатлар, брокколи, қора смородина, цитрус мевалари ва киви каби C витамини кўп маҳсулотлардан фойдаланишимиз мумкин.

Калий

Ушбу микронутриэнт ухлашда муаммоси борлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Калий какао кукуни, ёнғоқ, соя, бодом, финдиқ, сут, янги кўкатлар, банан таркибида мўл бўлади.

Калсий

Рационда калсий етишмаслиги туфайли ҳам уйқусизлик пайдо бўлиши мумкин. Europeаn Neurology Journal уйқу етишмаслиги ва уйқу бузилиши кўпинча танадаги ушбу муҳим минерал етишмаслигидан келиб чиқадиган тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Ичимлик тайёрлаш учун сут ва сут маҳсулотлари, ёнғоқлар, кунжут ва кўкатларлардан фойдаланиш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Яхши ухлаш учун уйқу олдидан ичиш тавсия этиладиган 5 та ичимлик