date

“Шрекинг” — ташқи кўринишни иккинчи ўринга қўйиш сабаби

“Шрекинг” — ташқи кўринишни иккинчи ўринга қўйиш сабаби

Интернетда янги ибора тез суръатларда машҳур бўлиб бормоқда. Peopletalk ёзишича, фойдаланувчилар шерик танлашда ташқи кўриниш мезонларини атайлаб пасайтириш ҳодисасига “шрекинг” деб ном беришган.

Бу атама одамнинг ишқий муносабатда жуфт излар экан, жозибадорликка бўлган талабини онгли равишда тушириш ҳолатини англатади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жараён бир қарашда оддий кўринса-да, аслида хавфли томонлари бор. Чунки у инсоннинг ўзига бўлган ишончини сусайтириши мумкин. Агар жуфтликлардан бири шеригини етарлича жозибали деб ҳисобламаса, у ич-ичидан кўпроқ муҳаббат кутади. Лекин, одатда бундай муносабатлар юрак оғриғи ва ўзини паст баҳолаш билан якунланади.

Психологлар “шрекинг”дан воз кечишни маслаҳат беришмоқда. Яхшиси, кимнидир мулойимлик билан рад этиш ёки чин дилдан мафтун бўлган инсон билан муносабат ўрнатиш афзалроқдир. Акс ҳолда, бундай йўлнинг охири кўнгилсиз тугаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » “Шрекинг” — ташқи кўринишни иккинчи ўринга қўйиш сабаби