Туғилган санангиз ташқи жозибангизни очадими? Қизиқ талқин

3 дақиқа ўқиш241
Туғилган санангиз ташқи жозибангизни очадими? Қизиқ талқин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Нумерологик талқинга кўра, туғилган сана инсоннинг жозибаси қандай намоён бўлиши билан боғланади.
  • 1, 10, 19 ва 28 саналарида туғилганлар чуқур нигоҳи, 4, 13, 22 ва 31 саналарида туғилганлар табассуми, 7, 16 ва 25 саналарида туғилганлар эса ташқи ва ички гўзаллик уйғунлиги билан ажралиб туриши мумкин.

Кимдир бир қарашдаёқ эътиборни тортади, кимдир табассуми билан ёдда қолади, яна бир инсоннинг жозибаси эса ташқи кўринишдан кўра унинг вазминлиги ва ички энергиясида сезилади. Нумерологик талқинларда бундай хусусиятлар ҳатто туғилган сана билан ҳам боғланади.

Қуйида ўз туғилган санангизни топинг. Балки одамлар сизда биринчи бўлиб айнан нимани пайқашини билиб оларсиз.

1, 10, 19 ва 28 — чуқур ва маъноли нигоҳ

Бу саналарда туғилганларнинг энг кучли жиҳати — кўз қараши.

Улар ҳатто жим турган пайтда ҳам жиддий, ўйчан ёки сирли таассурот қолдириши мумкин. Суҳбатдошга тўғридан-тўғри қараганда эса гўё одамни «ичидан ўқиб қўяётгандек» ҳис пайдо бўлади.

Уларнинг жозибаси баланд овоз ёки ёрқин ташқи кўринишда эмас, балки айнан нигоҳдаги ишонч ва чуқурликда бўлиши мумкин.

4, 13, 22 ва 31 — табассуми билан эсда қолади

Бу тоифадаги инсонлар учун энг кучли «визит карточкаси» — табассум.

Улар кулиб юборганда юз ифодаси кескин ўзгариб, атрофдагиларда илиқ ҳис уйғотиши мумкин.

Бундай одамларни кўпинча:

— очиқ;

— самимий;

— яқинлашиш осон;

— позитив энергияли

инсон сифатида қабул қилишади.

7, 16 ва 25 — ташқи ва ички гўзаллик уйғунлиги

Бу саналарда туғилганлар ҳақида талқин бироз бошқача.

Уларнинг жозибаси фақат юз тузилиши ёки қадди-қоматда эмас, характер ва муносабатда ҳам намоён бўлиши мумкин.

Бир қарашда ташқи кўриниш диққатни тортса, танишган сари мулойимлик, дид ёки фикрлаш услуби янада кучлироқ таъсир қолдиради.

Яъни уларнинг асосий «козири» — ташқи кўриниш ва ички мазмуннинг бир-бирини тўлдириши.

2, 11, 20 ва 29 — юракда ҳаяжон уйғотади

Баъзи одамларнинг жозибасини аниқ бир детал билан тушунтириш қийин.

Кўзлари ҳам, табассуми ҳам оддийдек. Аммо улар ёнингизга келганда кайфият ўзгаради.

Нумерологик талқинда 2, 11, 20 ва 29-саналарда туғилганлар айнан шундай — ҳиссий таъсири кучли инсонлар ҳисобланади.

Уларнинг жозибаси кўпроқ ҳаракат, овоз, мулоқот услуби ва нозик эмоцияларда сезилиши мумкин.

9, 18 ва 27 — магнитдек ўзига тортади

Бу тоифага берилган таъриф — харизма.

Улар хонага кирганда одамлар беихтиёр эътибор бериши мумкин. Бу ҳар доим ёрқин кийим ёки идеал ташқи кўриниш сабаб эмас.

Баъзан юриш, ўзини тутиш, овоз ёки ҳатто танланган хушбўй атир умумий образни кучайтиради.

Шу сабаб уларни «ўзига тортадиган инсон» деб таърифлашади.

6, 15 ва 24 — юз ва қадди-қомат уйғунлиги

Бу саналарда туғилганларга классик ташқи жозиба хос, деб талқин қилинади.

Юз чизиқларининг мутаносиблиги, ўзини тутиш, кийиниш услуби ва қадди-қомат умумий образни яхлит кўрсатиши мумкин.

Бундай инсонлар ҳатто жуда ёрқин образ яратмаса ҳам, тартибли ва кўркам кўриниши билан эътиборни тортади.

3, 12, 21 ва 30 — салобат ташқи кўринишни кучайтиради

Уларнинг жозибаси «ширин» ёки «ёқимтой» образдан кўра вазминликда.

Бундай одамлар жиддий, ишончли ва ўзини назорат қиладиган инсон таассуротини қолдириши мумкин.

Кийиниш услуби ҳам кўпинча образни кучайтиради: ортиқча деталлардан кўра аниқлик ва тартиб.

Уларнинг ташқи кўриниши гўё битта хабар беради:

«Мен ўзимни биламан».

5, 14 ва 23 — кўзлари билан табассум қилади

Кимдир фақат лаби билан кулади, кимдадир эса бутун юз ифодаси ўзгаради.

Бу саналарда туғилганларга айнан иккинчи вариант хос деб қаралади.

Уларнинг кўзидаги эмоция:

— қизиқишни;

— қувончни;

— ҳазилни;

— самимийликни

осон кўрсатиб қўйиши мумкин.

Шу сабаб ҳатто гапирмаётганда ҳам уларнинг кайфиятини юзидан билиб олиш осон бўлиши мумкин.

8, 17 ва 26 — ўткир ва дадил нигоҳ

Бу тоифадаги инсонлар кўз қараши билан кучли таассурот қолдириши мумкин.

Уларнинг нигоҳи ишончли, қатъий ва баъзан ҳатто бироз «совуқ» кўриниши эҳтимол.

Суҳбат пайтида кўзни олиб қочмаслик, юз ифодасидаги хотиржамлик ва ўзини эркин тутиш уларга кучли образ беради.

Бундай инсон биринчи учрашувдаёқ «характери бор» деган таассурот қолдириши мумкин.

Энг кучли жозиба нимада?

Инсоннинг ташқи кўриниши фақат юз шакли ёки туғилган сана билан белгиланмайди. Унда генетика, ҳаёт тарзи, дид, ўзини тутиш, ишонч ва ҳатто кайфият ҳам катта роль ўйнайди.

Шунинг учун бу рўйхатни қатъий қоида эмас, қизиқарли нумерологик талқин сифатида қабул қилиш маъқул.

Аммо бир нарса рост: баъзан инсонни ёдда қолдириш учун идеал ташқи кўриниш керак эмас. Бир нигоҳ, бир табассум ёки ўзига ишончнинг ўзи етарли.

Сизнинг туғилган санангизга берилган таъриф ўзингизга қанчалик мос келди?

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?