Онг остини янгилаш: Хатолардан қўрқиш дастурини қандай ўчириш мумкин?

Онг остини янгилаш: Хатолардан қўрқиш дастурини қандай ўчириш мумкин?

Ҳаётимизда янги қадам ташлашга, бизнес бошлашга ёки ўзгаришга халақит берадиган энг катта тўсиқ — бу хато қилишдан қўрқишдир. Кинезио-нейродастурлаш (тана ва онг уйғунлиги орқали руҳий блокларни ечиш) мана шу қўрқув занжирини бузиб, онг остимиздаги эски алгоритмни мутлақо янги ва соғлом кодга алмаштиради.

Онг остимиздаги мавжуд дастурларнинг ўрнига онг остини ютуққа дастурлайдиган энг тўғри тушунчаларни жойлаштирамиз.

Онг остининг эски (зарарли) дастури:

Хато = хавф. Хавф = оғриқ. Оғриқ = ёмон. (Бу занжир сизни доимо бир жойда қотиб туришга, таваккал қилмасликка ва стрессда яшашга мажбур қилади).

Кинезио-нейродастурлашдан кейинги ЯНГИ дастур:

Хато = Тажриба. Тажриба = Билим. Билим = Ўсиш (Ранг-баранглик / Муваффақият).

Янги формула ҳаётимизни қандай ўзгартиради?

Эски дастур фаоллашганда, миямиз ҳар қандай кичик хатони ҳам худди ҳаётимизга таҳдид солаётган хавфдек қабул қилади. Кўпчиликнинг омадсизликдан кейин тушкунликка тушиб, қўл силтаб кетишининг сабаби ҳам шунда. Янги нейродастур эса фикрлашни мутлақо бошқа ўзанга буради:

  • Хато = Тажриба: Сиз муваффақияцизликка учрамадингиз, шунчаки қайси йўл ишламаслигини амалда кўриб, шахсий тажрибангизни бойитдингиз.

  • Тажриба = Билим: Ҳар бир омадсиз уриниш сизга ҳеч бир китоб ёки тренингдан топиб бўлмайдиган ноёб, амалий билимни тақдим этади.

  • Билим = Ўсиш: Сиз тўплаган бу донолик сизни ички ва ташқи томондан кучлироқ қилади. Сиз янги босқичга, яъни шахсий ўсиш ва муваффақиятга эришасиз.

Хулоса: Кинезио-нейродастурлашдан сўнг хатолар сиз учун «жазо» ёки «фожиа» эмас, балки сизни юқорига кўтарувчи пиллапоя вазифасини ўтай бошлайди. Онг остингизни тўғри дастурланг ва хато қилишдан қўрқманг!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар