Бразилияда 10 йил пол остида қолиб кетган тошбақа тирик ҳолда топилди — у қандай омон қолди?

Бразилияда 10 йил пол остида қолиб кетган тошбақа тирик ҳолда топилди — у қандай омон қолди?

Бразилияда таъмирлаш вақтида қарийб 10 йил давомида уйнинг пол остида қолиб кетган тошбақа тирик ҳолда топилди. Ғайриоддий воқеа ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.

Токантинс штатидаги уй эгалари пол плиткаларини олиб ташлаётган пайтда унинг остида бўшлиқ борлигини пайқашган.

Ичкарига қарашганда эса сариқ оёқли тошбақа — жабутига дуч келишган.

Оила маълумотига кўра, пол тахминан 10 йил аввал ётқизилган. Шунинг учун тошбақа қурилиш вақтида тасодифан пол остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Энг ҳайратланарлиси — у йиллар давомида ёпиқ жойда қолганига қарамай, тирик қолган.

Қандай қилиб омон қолди?

Мутахассислар тошбақаларнинг метаболизми жуда секин кечиши сабабли улар ниҳоятда кам энергия сарфлашини таъкидламоқда.

Тахминларга кўра, тошбақа пол остидаги намлик, майда ҳашаротлар ва бошқа органик моддалар ҳисобига минимал даражада озиқланган бўлиши мумкин.

Тошбақа топилганида жуда заиф бўлган, бироқ ҳаракатланаётгани ва атроф-муҳитга муносабат билдираётгани кузатилган.

Қутқарилиб, яна озиқлантирилгач, унинг соғлиғи аста-секин яхшилана бошлаган.

Қарийб 10 йил пол остида қолиб, тирик чиққан тошбақа табиатнинг омон қолиш қобилияти нақадар ҳайратланарли эканини яна бир бор кўрсатди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар