Хотирани кучайтирувчи энг фойдали мева маълум қилинди

Мунтазам ёнғоқ истеъмоли, айниқса жисмоний фаоллиги паст ёки соғлом овқатланишга тўлиқ амал қилмайдиган инсонларда хотира ва когнитив қобилиятларни яхшилаши мумкин. Фоод & Функтион (Ф&Ф) журналида эълон қилинган тадқиқотда Фрамингҳам Ҳеарт Стюдй лойиҳаси доирасида ўртача ёши 61 бўлган 1771 нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди.
Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш, айниқса, жисмоний фаоллиги паст ва соғлом овқатланиш тарзига тўлиқ амал қилмайдиган инсонларда хотира ҳамда когнитив қобилиятларни яхшилаши мумкин. Бу ҳақда Food & Function (F&F) илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.
Олимлар Framingham Heart Study лойиҳаси доирасида ўртача ёши 61 бўлган 1771 нафар иштирокчининг маълумотларини таҳлил қилди. Тадқиқот давомида қатнашчиларнинг ёнғоқ истеъмоли, хотира ва фикрлаш тестлари натижалари, мия ҳажми, нейротрофик омиллар даражаси ҳамда кейинги 10 йил ичида инсулт ва деменция ҳолатлари ўрганилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, инсултни бошдан кечирмаган иштирокчилар орасида ёнғоқни мунтазам истеъмол қилиш умумий когнитив кўрсаткичларнинг яхшиланиши билан боғлиқ бўлган. Бу таъсир айниқса кам ҳаракат қиладиган ёки носоғлом овқатланадиган инсонларда яққолроқ намоён бўлган. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан фаол қатнашчиларда ёнғоқ истеъмоли мия ҳажмининг каттароқ бўлиши билан ҳам боғлиқлиги қайд этилган.
Бироқ тадқиқот муаллифлари 10 йиллик кузатув давомида ёнғоқ истеъмоли инсулт ёки деменция ривожланиш хавфини камайтиришига оид ишончли далил аниқланмаганини ҳам таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…