Бир йўловчининг гапи бутун самолёт эвакуациясига сабаб бўлди

АҚШда Фронтиер Аирлинес авиакомпаниясининг Хюстондан Детройтга учиши режалаштирилган 1958-рейси йўловчилардан бирининг бомба ҳақидаги оғзаки таҳдидидан сўнг тўлиқ эвакуация қилинди. 6 август куни Жорж Буш номидаги халқаро аеропортда самолёт маҳаллий ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширилди, бироқ шубҳали буюм топилмади. Йўловчилар бошқа рейсга жойлаштирилди, воқеа юзасидан бир нафар шахс қўлга олинди.
АҚШда бир йўловчининг айтган бир оғиз гапи туфайли йўловчи самолётида фавқулодда вазият юзага келди. Натижада бортдаги барча йўловчилар эҳтиёт чораси сифатида самолётдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда CBS News Detroit хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 август куни Frontier Airlines авиакомпаниясининг Хьюстондан Детройтга парвоз қилиши режалаштирилган 1958-рейси Жорж Буш номидаги халқаро аэропортдан учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилардан бири оғзаки равишда бомба билан таҳдид қилган.
Шундан сўнг хавфсизлик қоидаларига мувофиқ самолётдаги барча йўловчилар зудлик билан бортдан туширилди. Ҳодиса ортидан маҳаллий ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар самолётни тўлиқ кўздан кечирди.
Авиакомпания маълум қилишича, текширувлар давомида хавф туғдирадиган ҳеч қандай шубҳали буюм аниқланмаган. Кейинчалик йўловчилар бошқа рейсга қайта жойлаштирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан бир нафар шахс қўлга олинганини тасдиқлади. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…