Энг ёмон эр қайси куни туғилган? Руҳшунослардан "антиқа" антирейтинг!

Энг ёмон эрлар антирейтингида 1-ўринни 6, 15 ва 24-санада туғилган, уйдаги қулайликни устун қўйиб, дам олиш ва ялқовликни ёқтирадиган "диван қироллари" эгаллаган. 2-ўринга 5, 14 ва 23-санада туғилган киришимли, аммо ўта аразчи эркаклар, 3-ўринга 4, 13, 22 ва 31-санада туғилган доимий норози "минғирлоқлар", 4-ўринга 2, 11, 20 ва 29-санада туғилган драма қироли ва манипуляторлар, 5-ўринга эса 9, 18 ва 27-санада туғилган эмоционал беқарор эркаклар киритилган…
Кимдир оилавий ҳаётда ўта ялқов ва бепарво, бошқаси эса доимий минғирлаш ва эзмалик билан турмуш ўртоғининг асабини эговлайди. Нумерологлар ва оилавий психологлар эркакларнинг туғилган санасига қараб, уларнинг оилавий ҳаётдаги энг нозик ҳамда инжиқ томонларини очиб берувчи қизиқарли антирейтингни тузиб чиқишди.
Ушбу рўйхатни кўздан кечириб, жуфтингизнинг характеридаги баъзи сирларни фош этишингиз мумкин!
Энг ёмон эрлар антирейтинги (1-дан 9-ўрингача):
1-ўрин: 6, 15 ва 24-санада туғилганлар — "Диван қироллари"
Бу санада туғилган эркаклар уйдаги қулайликни ҳамма нарсадан устун қўйишади. Уларни дивандан турғизиш ва бирор фойдали ишга ундаш ҳақиқий машаққат. Уларнинг асосий хоббиси — дам олиш ва ялқовлик.
2-ўрин: 5, 14 ва 23-санада туғилганлар — Киришимли ва ўта аразчи
Улар ҳар ким билан тез чиқишиб кетаверади, аммо шу билан бирга жуда гиначи. Кичик бир гапдан аразлаб, кунлаб сукут сақлаши ва оилада совуқлик пайдо қилиши мумкин.
3-ўрин: 4, 13, 22 ва 31-санада туғилганлар — Доимий норози "минғирлоқлар"
Бу эркакларга ҳеч нарса ёқмайди. Уй иссиқ бўлса ҳам, таом ширин бўлса ҳам, улар албатта кичик бир хато топиб, кун бўйи минғирлаб юришга сабаб топишади.
4-ўрин: 2, 11, 20 ва 29-санада туғилганлар — Драма қироли ва манипулятор
Улар ўзини бечора кўрсатишни ва аёлини айбдордек ҳис қилдиришни жуда яхши уддалашади. Манипуляция уларнинг асосий "уроғи" бўлиб, психологик босим ўтказиш бўйича мутахассис ҳисобланишади.
5-ўрин: 9, 18 ва 27-санада туғилганлар — Эмоционал беқарор
Уларнинг кайфиятини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Бир сонияда меҳрибон ва қувноқ бўлса, кейинги дақиқада асоссиз жаҳли чиқиб, портлаб кетиши мумкин.
6-ўрин: 7, 16 ва 25-санада туғилганлар — Ишончсиз ва бемаъни хаёлпарастлар
Бу санада туғилганлар тез-тез мантиқсиз хаёллар ёки ножоиз ишлар билан шуғулланиб, атрофдагиларни ҳайратда қолдиришади. Оилавий ҳаётда уларга суяниш ва тўлиқ ишониш анча қийин.
7-ўрин: 3, 12, 21 ва 30-санада туғилганлар — Қайсар ва ўта эзма
Фикрини ўзгартиришнинг умуман иложи йўқ. Агар улар бир нарсани нотўғри деб ҳисобласа, сизни соатлаб эзмалик билан ишонтиришга уринишади.
8-ўрин: 8, 17 ва 26-санада туғилганлар — Меҳнаткаш, муносабатларга вақти йўқ
Улар кун-у тун ишлайди. Уйда моддий фаровонлик бўлиши мумкин, аммо шахсий муносабатлар ва оилавий ҳордиқ учун уларда ҳеч қачон вақт топилмайди.
9-ўрин: 1, 10, 19 ва 28-санада туғилганлар — Жуда мукаммал (идеал)
Ҳамма нарсани аъло даражада бажаради. Саришта, масъулиятли ва мукаммал. Аммо айнан шу "мукаммаллиги" ва ҳаммадан шуни талаб қилиши билан жуфтининг асабига тегади.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!































Изоҳлар 0
…