Россиядаги даҳшатли ЙТҲ икки ўзбекистонликнинг умрига зомин бўлди

Россиянинг Мордовия Республикасида содир бўлган ЙТ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди. Фожиа 6 август куни Лямбир туманидаги Блохино қишлоғи яқинида, М-5 «Урал» автомагистралининг 180-километрида Спарк автомобили «МAZ» юк машинаси билан тўқнашиши натижасида юз берган. 1996 йилда туғилган А.П. ва 1997 йилда туғилган Б.А. воқеа жойида вафот этган, 2002 йилда туғилган А.П., 1989 йилда туғилган Б.А.
Россия ҳудудида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётига зомин бўлди. Яна уч нафар юртдошимиз турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, фожиа 6 август куни Россиянинг Мордовия Республикаси, Лямбир туманига қарашли Блохино қишлоғи яқинидаги М-5 «Урал» автомагистралининг 180-километрида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон давлат рақами билан ҳаракатланаётган Spark енгил автомобили «МАЗ» русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда 1996 йилда туғилган А.П. ҳамда 1997 йилда туғилган Б.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашинада бўлган яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси — 2002 йилда туғилган А.П., 1989 йилда туғилган Б.А. ва 2006 йилда туғилган А.П. турли тан жароҳатлари билан Мордовия Республикаси Марказий клиник шифохонасига олиб борилган.
Бош консулхона маълумотига кўра, мазкур ҳолат дипломатик ваколатхона томонидан назоратга олинган. Консуллик маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа масъул ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ҳозирда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертизаси якунланганидан сўнг Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, шифокорлар жароҳатланганларга керакли тиббий ёрдам кўрсатгани ва уларнинг шифохонадан жавоб берилгани маълум қилинди. Йўл-транспорт ҳодисасининг аниқ сабаблари бўйича Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…