Ҳаётингизни барбод қилувчи 20 турдаги "дўст": Улардан зудлик билан узоқлашинг!

2 дақиқа ўқиш257
Ҳаётингизни барбод қилувчи 20 турдаги "дўст": Улардан зудлик билан узоқлашинг!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Психология ва шахсий ўсиш мутахассислари руҳий саломатлик, карера ва шахсий ривожланишга зарар етказиши мумкин бўлган 20 турдаги токсик инсонни дўстлар рўйхатидан чиқаришни тавсия қилган.
  • Улар қаторига доимий ёлғончи, хоин, ҳасадгўй, ғийбатчи, драма ишқибози, фойдаланувчи, сохта хайрихоҳ, нарсисс ва доим норози инсонлар киради.

Психологларнинг таъкидлашича, инсон атрофидаги энг яқин 5 нафар одамнинг ўртача акси ҳисобланади. Аммо баъзи "дўстлар" борки, улар билан муносабат ўрнатиш руҳий саломатлигингиз, карьерангиз ва шахсий ривожланишингизга жиддий путур етказади.

Психология ва шахсий ўсиш мутахассислари дўстлик руйхатидан зудлик билан чиқариб ташлаш керак бўлган 20 турдаги токсик инсонлар тоифасини аниқлаб беришди.

Дўстлашиб бўлмайдиган 20 турдаги токсик инсонлар:

  1. Доимий ёлғончи — ҳақиқат у учун ҳеч қандай қийматга эга эмас. У билан самимий муносабат қуриб бўлмайди.

  2. Хоин (хиёнаткор) — манфаатдорлик ва ўзига фойдали бўлган пайтда сизни ўйламай сотиб юборади.

  3. Ҳасадгўй — сизнинг муваффақиятингиздан ичи қораланиб, муваффақиятларингиздан нафратланади.

  4. Ҳамма нарсани билувчи ва солиштирувчи — доим мусобақалашади: унда ҳамма нарса ё сиздан кўра ёмонроқ, ёки атайин яхшироқ кўрсатилади.

  5. Ғийбатчи — энг яқин сирларингизни ёнғиндек атрофдагиларга тарқатади.

  1. Драма ишқибози — доимий жанжал ва тартибсизлик (хаос) ичида яшайди, сизни ҳам шу муҳитга тортишга уринади.

  2. Фойдаланувчи — фақат бирор нарса, ёрдам ёки пул керак бўлгандагина пайдо бўлади.

  3. Сохта хайрихоҳ — юзингизга майин табассум қилади, аммо ичида ва орқангиздан мағлубиятингизни тилайди.

  4. Нарцисс (ўзига бино қўйган) — дунё фақат унинг атрофида айланади, деб ҳисоблайди ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди.

  5. Доим норози — тўхтовсиз шикоятлари, салбий энергияси билан сизни руҳан ҳолдан тойдиради.

  1. Манипулятор — сизнинг ҳис-туйғуларингизни ўйнаб, сизни бошқариш учун ҳамма нарсани тескарига ағдаради.

  2. Мунофиқ (иккиюзламачи) — тилида бошқа гап, амалда ва ортингдан бутунлай бошқа иш.

  3. Ҳурматсиз инсон — сизни, вақтингизни ва туйғуларингизни мўлжалга олмайди ва ҳисоблашмайди.

  4. Мажбуриятлардан қочувчи — қийин дамда унга суяниб бўлмайди, масъулиятдан қочади.

  5. Пессимист (тушкунликка берилувчан) — ҳали бошлашингиздан олдин орзуларингизни барбод қилади ва иштиёқни сўндиради.

  1. Дангаса — барча оғир ишларни ва масъулиятни сиз қилишингизни кутиб яшайди.

  2. Айбловчи — ўз хатолари учун ҳеч қачон масъулиятни ўз бўйнига олмайди, доим бошқаларни айбдор қилади.

  3. Доимий "жабрдийда" — вазият қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар доим ўзини жабр кўрган деб кўрсатади, аммо ҳеч қачон айбдор эмас.

  4. Ўйламасдан таваккал қилувчи — бебурд хатти-ҳаракатлари билан сизни хавфли ва нотўғри қарорлар томон судрайди.

  5. Чегараларни бузувчи — шахсий ҳудудингиз ва чегараларингизни зинҳор ҳурмат қилмайди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?