Қайси аёл қайси ишдан қочиши керак? Туғилган сана талқини

Нумерологик талқинга кўра, туғилган сана айрим аёлларга қайси иш муҳити мос келмаслигини кўрсатиши мумкин. 2, 14, 18, 21 саналарида туғилганлар босим ва доимий стрессли ишлардан, 9, 20, 27 саналарида туғилганлар бир хил қўл меҳнатидан, 7, 11, 13, 16, 25, 29 саналарида туғилганлар ортиқча юкламадан қочиши керак.
Ҳаммага ҳам бир хил иш мос келавермайди: кимдир босим остида синса, кимдир қатъий графикдан чарчайди, яна кимдир эркинлик бўлмаса, сўниб қолади. Нумерологик талқинларга кўра, туғилган сана инсоннинг қайси меҳнат муҳитида очилиши ёки, аксинча, секин-аста “синиб” боришини ҳам кўрсатиши мумкин.
Қуйидаги рўйхатда туғилган санангизга мос гуруҳни топинг. Балки нима учун айрим ишлар сизга мос келмаслигини шу ердан англаб қоларсиз.
Босим остида ишлай олмайдиганлар: 2, 14, 18, 21
Бу саналарда туғилган аёллар учун энг оғир муҳит — доимий стресс, шошилинчлик ва қаттиқ босим бор жой.
Бундай ишларда уларнинг куч-қуввати тез сўнади, ҳиссий барқарорликка путур етади ва самарадорлик тушиб кетади. Уларга тинчроқ, барқарорроқ ва эмоционал жиҳатдан хавфсиз муҳит керак бўлади.
Уларга мос эмас:
доимий шошилинч қарорлар талаб қиладиган ишлар;
қаттиқ назорат ва руҳий босим бор жамоалар;
асабни емирувчи конфликтли муҳит.
Бир хил қўл меҳнатига мос эмаслар: 9, 20, 27
Бу тоифадаги аёллар фикрлаш, ғоя яратиш ва ностандарт ёндашув билан ажралиб туриши мумкин. Шунинг учун такрорий, бир хил ва механик меҳнат уларнинг ички салоҳиятини “ўчириб” қўяди.
Агар улар доим бир хил операцияни қайтараверса, тез зерикиб қолиши ва ўзини тўлиқ намоён қила олмаслиги мумкин.
Уларга мос эмас:
фақат қўл меҳнатига қурилган бир хил ишлар;
ижодий ёки таҳлилий фикр талаб қилмайдиган вазифалар;
“ўйлама, фақат бажар” усулидаги лавозимлар.
Энг тез эмоционал тугайдиганлар: 7, 11, 13, 16, 25, 29
Бу саналарда туғилган аёллар кўпинча ўз зиммасига жуда катта масъулият олади. Муаммо шундаки, улар “ҳаммасини ўзим қиламан” режимига ўтиб кетиши мумкин.
Натижада руҳий чарчоқ, ички босим ва эмоционал тугаш хавфи бошқаларга қараганда тезроқ юзага чиқади.
Уларга мос эмас:
тинимсиз ортиқча юклама;
дам олишсиз ишлаш маданияти;
ҳамманинг муаммосини ўз бўйнига олишга мажбур қиладиган роллар.
Қатъий қоидалар уларни бўғади: 3, 10, 12, 22, 28, 30
Бу гуруҳ вакилалари учун илҳом, ижод ва эркин фикрлаш жуда муҳим. Қатъий график, майда назорат ва “фақат қоида бўйича” ишлаш уларнинг табиий энергиясини пасайтириши мумкин.
Бундай аёллар қаттиқ регламент ичида эмас, балки ғоя, ташаббус ва ҳаракат эркинлиги бўлган муҳитда яхшироқ очилади.
Уларга мос эмас:
дақиқа-дақиқага бўлинган график;
ортиқча бюрократия;
ижод учун жой қолдирмайдиган қаттиқ тизим.
Ёпиқ офис — энг ёмон танлов: 6, 15, 17, 24
Бу саналарда туғилган аёллар ҳаракат, мулоқот, эмоция ва ўзини намоён қилиш имконияти бор жойда яхшироқ ишлайди. Тор, бир хил, ёпиқ офис муҳити эса уларнинг кайфиятига ҳам, иш самарасига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.
Уларга “одамлар ичида”, динамика бор, эстетика ва таассуротлар билан боғлиқ фаолият кўпроқ ёқиши эҳтимол.
Уларга мос эмас:
кун бўйи бир хонада ўтириш;
жонсиз ва бир хил офис муҳити;
ўзини кўрсатиш имкони кам бўлган ишлар.
Бошқаларга ишлаш оғир кечадиганлар: 1, 4, 5, 8, 19, 23, 26, 31
Бу гуруҳдаги аёлларда мустақилликка кучли интилиш бўлиши мумкин. Агар уларнинг ўрнига кимдир қарор қабул қилса, ҳар қадамини назорат қилса ёки доим буйруқ бериш режимида ишласа, улар тезда ички қаршилик ҳис қила бошлайди.
Шунинг учун бундай аёллар раҳбарлик, тадбиркорлик, мустақил лойиҳалар ёки эркин қарор қабул қилиш мумкин бўлган соҳаларда ўзини яхшироқ ҳис қилиши мумкин.
Уларга мос эмас:
қаттиқ иерархия;
ортиқча назорат;
ташаббусни чеклайдиган иш жойлари.
Демак, ҳамма нарса туғилган санага боғлиқми?
Албатта, касб танлаш ёки иш муҳитига мослашишни фақат туғилган сана билан белгилаб бўлмайди. Бунда характер, тарбия, тажриба, билим, муҳит ва шахсий қизиқишлар анча катта роль ўйнайди.
Шунинг учун бу рўйхатни қатъий ҳукм эмас, балки қизиқарли нумерологик талқин сифатида қабул қилиш тўғрироқ. Лекин барибир бир савол қизиқ:
Сизга берилган таъриф ҳақиқатга қанчалик мос келди?
Иш танлашда энг муҳим хулоса
Инсонни енг кучли қиладиган нарса — ўзига мос муҳитда ишлаш. Кимдир эркинликда очилади, кимдир барқарорликда, кимдир ижодда, яна кимдир етакчиликда.
Энг хато йўл эса — ўз табиатингизга зид ишда йиллаб қолиб кетиш. Чунки пул топиш мумкин, лекин ички энергияни қайта йиғиш анча қийин.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.































Изоҳлар 0
…