95 фоизлик гўзаллик: Америкалик актриса Эмма Стоун дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди!

Америкалик актриса Емма Стоун юз тузилиши ва симметриясига асосланган тадқиқотда 94,72 фоиз натижа билан дунёдаги енг гўзал аёл деб топилди. Лондонлик естетик ва пластик жарроҳ Жулиан Де Силва машҳур аёлларнинг юз хусусиятларини компютер ёрдамида таҳлил қилиб, уларни 1,618 кўрсаткичли "Олтин нисбат" мезони билан таққослади.
"Оскар' мукофоти совриндори, америкалик актриса Эмма Стоун юз тузилиши ва симметриясига асосланган тадқиқотда дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди.
Лондонлик эстетик ва пластик жарроҳ Жулиан Де Силва машҳур аёлларнинг юз хусусиятларини компьютер ёрдамида таҳлил қилиб, уларни 1,618 кўрсаткичли "Олтин нисбат" мезони билан таққослаган. Натижага кўра, Эмма Стоуннинг юз тузилиши идеал нисбатларга 94,72 фоиз мос келган.
Актрисанинг жағ чизиғи 97 фоиз, лаблари 95,6 фоиз ва қошлари 94,2 фоиз натижа қайд этган. Иккинчи ўринни 94,37 фоиз билан Зендая, учинчи ўринни 94,34 фоиз билан Фрида Пинто эгаллади. Ванесса Кирби эса 94,31 фоиз натижа билан тўртинчи бўлди.
Кучли ўнликка Женна Ортега, Оливия Родриго, Марго Робби, Айшвария Рай, Тан Вэй ва Бейонсе ҳам киритилди. Бу натижа оммавий овоз беришга эмас, математик ўлчовга асосланган бўлиб, гўзалликнинг якуний мезони ҳисобланмайди.































Изоҳлар 0
…