Барселона Родри трансфери устида ишламоқда ва жамоада ўзгаришлар кутилмоқда

Барселона Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Родрининг келиши Ханси Флик жамоасидаги майдон маркази учун рақобатни кучайтириб, Гави ва Педрига таъсир қилмаслиги кутилмоқда. Жароҳатдан сўнг тикланаётган Френки де Хонг асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашишига тўғри келиши мумкин.
Sport нашри маълумотига кўра, Каталониянинг Барселона клуби Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ушбу трансфер Ханси Флик бошчилик қилаётган жамоа лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиши ҳамда майдон марказидаги рақобат муҳитини тубдан ўзгартириб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири деб эътироф этилаётган Родрининг трансфери нафақат майдондаги ўйин сифатини оширади, балки жамоага етакчилик хусусиятларини ҳам олиб киради. Бироқ, бундай даражадаги юлдузнинг келиши каталонияликлар таркибидаги бошқа футболчиларнинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатиши муқаррар.
Таркибдаги ўзгаришлар ва жабрлланувчилар
Манбага кўра, Родрининг келиши Гави ва Педри каби асосий фигураларга таъсир қилмайди, бироқ бошқа бир қатор футболчилар ўз ўрнини йўқотиш хавфи билан юзма-юз келади. Хусусан, жароҳатдан сўқ тикланиш жараёнини бошдан кечираётган Френки де Хонг энг кўп жабр кўрувчилардан бири бўлиши кутилмоқда.Нидерландия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида қатнашиш учун катта куч сарфлаган Френки де Хонг тиззасидаги жиддий жароҳатдан кейин сафга қайтмоқда. Бироқ тиббий рухсат олгач, у илгари деярли кафолатланган асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолиш учун анча қийин кураш олиб боришига тўғри келади.
Марк Касадонинг келажаги
Родри трансферининг иккинчи қурбони сифатида Марк Касадо қайд этилмоқда. Мураббий Ханси Флик ўтган мавсум охирида футболчига бошқа жамоа топиш мақсадга мувофиқлигини очиқ айтган эди. Шунга қарамай, ёш ярим ҳимоячи Spotify Камп Ноуда муваффақият қозониш орзусидан воз кечмагани ва курашни давом эттирмоқчи эканини маълум қилган.Агар трансфер муваффақиятли якунланса, Барселона ярим ҳимоя чизиғидаги кадрлар сиёсати жиддий ўзгаришларга учрайди. Бу эса мавсум давомидаги ротация жараёнларига ва айрим футболчиларнинг клубдаги келажагига бевосита таъсир кўрсатиши аниқ.






























Изоҳлар 0
…