10:03 / 19.06.2017
22 003

Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул?

Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул?
Спорт инсон умрини узайтиради, соғ-саломат ҳаёт кечиришига замин ҳозирлайди. У инсоннинг ақлий, ахлоқий, меҳнат ва нафосат тарбияларига ҳам таъсир этади. Бир сўз билан айтганда, шахсни комилликка етаклайди.

Арасту, Афлотун, Суқрот каби антик давр олимлари қулдорларнинг фарзандларига жисмоний тарбия беришнинг назарий асосларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилганлар. Улар ҳар бир тарбияли шахс жисмонан кучли бўлиши, қиличбозлик, найза улоқтириш, отда чопиш, сувда сузиш каби жисмоний маҳоратга эга бўлиши керак, деб ҳисоблаганлар. Бу аҳли донишларнинг жисмоний тарбия борасидаги фикрлари йиллар ўтгани сайин сайқал топиб, мукаммаллашиб бормоқда.

Мен ҳам бу фикрларни қўллаб-қувватлайман, нафақат йигитлар, балки қизларнинг, аёлларнинг ҳам спорт билан шуғулланишига ижобий ҳодиса сифатида қарайман.

Аммо қизларимиз қизларга мос бўлган спорт турлари – гимнастика, теннис, сузиш, аэробика билан шуғулланишса, менимча, мақсадга мувофиқ бўларди. Қизлар спортнинг жуда катта жисмоний куч талаб қиладиган дзю-до, тош кўтариш, кураш каби турлари билан шуғулланишса, оғир-оғир тошлар кўтаришса, майдонда бир-бирини тепса, ёқаларидан олса, ташқаридан қараган кўзга чиройли кўринмас экан. Спортнинг бундай турлари қизларни бироз дағаллаштириб қўядигандек, назаримда. Назокат ва нафосат қиз бола, аёл киши учун саломатлик қадар заруриятдир.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул?