Ёлғизлик умрни 6 йилга қисқартириши мумкин — олимлар сабабини аниқлади

1 дақиқа ўқиш154
Ёлғизлик умрни 6 йилга қисқартириши мумкин — олимлар сабабини аниқлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ёлғизлик ва ижтимоий изоляция инсоннинг соғлом умр кўрадиган йилларини сезиларли даражада қисқартириши мумкин, бунда энг катта таъсир руҳий саломатликка боғлиқ.
  • Тюлейн университети олимларининг тадқиқотига кўра, ёлғизликни ҳис қилаётган эркаклар ижтимоий фаол тенгдошларига нисбатан тахминан 6 йил, аёллар эса 4 йил камроқ умр кўриши мумкин.

Ёлғизлик ва ижтимоий изоляция инсоннинг жиддий жисмоний ҳамда руҳий касалликларсиз ўтказадиган умр йилларини сезиларли даражада қисқартириши мумкин. Бу ҳақдаги тадқиқот “SciTechDaily”да эълон қилинди.

Қайд этилишича, Тюлейн университети олимлари 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган қарийб 280 минг кишининг соғлиғи ва ижтимоий ҳаётига оид маълумотларини ўрганган. Тадқиқотчилар ижтимоий алоқаларнинг етишмаслиги диабет, юрак-қон томир касалликлари, саратон, депрессия ва хавотир бузилишлари каби ҳолатлар билан қандай боғлиқлигини таҳлил қилган.

Натижалар ижтимоий изоляция ва ёлғизликни бошдан кечираётган инсонлар соғлом ва фаол ҳаёт кечириши мумкин бўлган йилларни кўпроқ йўқотишини кўрсатган.

Тадқиқотда энг катта таъсир руҳий саломатлик билан боғлиқ экани аниқланган. Ёлғизлик ҳиссини бошдан кечираётган эркаклар руҳий бузилишларсиз яшайдиган ижтимоий фаол тенгдошларига нисбатан қарийб 6 йил камроқ умр кўриши мумкин. Аёлларда эса бу фарқ тахминан 4 йилни ташкил этган.

Шу билан бирга, олимлар ижтимоий изоляциянинг айрим салбий оқибатларини соғлом турмуш тарзи орқали камайтириш мумкинлигини қайд этган. Тўғри овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик ва етарли уйқу бундай таъсирларни қисман юмшатиши мумкин.

Бироқ чуқур ва узоқ давом этадиган ёлғизлик ҳисси соғлом турмуш тарзига унчалик боғлиқ эмас. Тадқиқот муаллифлари ёлғиз қолиш билан ўзини ёлғиз ҳис қилиш бир хил ҳолат эмаслигига алоҳида эътибор қаратган.

Масалан, инсон ҳамкасблари, дўстлари ёки қариндошлари билан мунтазам мулоқотда бўлиши мумкин. Шунга қарамай, у яқин ва мазмунли муносабатларнинг етишмаслиги сабабли кучли эмоционал узилиш ёки доимий ёлғизликни ҳис қилиши эҳтимоли бор.

Мутахассислар жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланишга эътибор бериш билан бир қаторда, инсоннинг яқинлари билан муносабатлари ва ижтимоий алоқалари сифатига ҳам эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?