Туркияда ота ўғлининг ўйинчоқ машинасига ҳавас билан қараган болага ҳам шундай машина совға қилди (видео)

Туркияда бир отанинг меҳрибонлиги ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортди. У ўғлига олиб берган аккумуляторли ўйинчоқ машинасига ҳавас билан қараб турган бошқа болани кўриб, унга ҳам худди шундай совға қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Linkedin хабар берди.
Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда ота дастлаб ўз ўғлининг қизил аккумуляторли машинани кўчада ҳайдаб юрганини тасвирга олгани акс этган.
Кейинчалик видеони қайта кўриб чиқар экан, у орқа фонда турган ва ўйинчоқ машинага ҳавас билан қараб турган болакайни пайқаб қолган. Номаълум боланинг бу ҳолати отани бефарқ қолдирмаган.
У болакайни излаб топиб, унга ҳам худди шундай аккумуляторли ўйинчоқ машина совға қилган. Шу тариқа ота яна бир боланинг қувончига сабабчи бўлган.
Мазкур воқеа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик отанинг бағрикенглиги ва болалар қувончига бефарқ бўлмаганини эътироф этмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…