19:50 / 01.02.2021
2 937

Эски тиш чўткаси қўл келадиган ҳолатлар

Эски тиш чўткаси қўл келадиган ҳолатлар
Коллаж: «Дарё»
Тиш чўткаси фақат тиш ва милкларни тозалаш учун мўлжалланган деб ўйлайдиганлар қаттиқ янглишади. Уй ишларини бажариш ҳамда йиғилиб қолган кир ва чангларни тозалаш учун ундан яхшиси йўқ.

Газ плитасини тозалаш мумкин
Эски тиш чўткаси билан газ плитасини тозалаш мумкин. Унинг чўткалари кичкина экани ҳисобига губка ва латта тозалай олмаган кирларни бартараф қилишга ёрдам беради.

Кафеллар орасини тозалаш мумкин
Тиш чўткаси ёрдамида ошхона, ванна, шунингдек, ҳожатхонадаги кафеллар орасига йиғилиб қолган кир ва чиркларни тозалашингиз мумкин. Бунинг учун чўткани хлорли аралашмага ботириб олиш керак бўлади. Тозалаб бўлгандан кейин тоза сув билан артиб ташланг.

Сув кранидаги фильтрни тозалаш мумкин
Сув кранига ўрнатилган фильтрни тозалаш учун тиш чўткасидан яхшиси йўқ. Бактерия ва микроблардан тозалагандан кейин совунли сув билан ювиб ташланг.

Мел ва рангли қаламлардан қолган доғларни кетказишга ёрдам беради
Фарзандингиз девор ёки эшикларга рангли қалам билан ижод қилганининг гувоҳи бўладиган бўлсангиз ҳеч ҳам хавотирланманг, бу борада сизга тиш чўткаси ёрдам бера олади. Бунинг учун унга соқол олишда ишлатиладиган кўпик ёки тиш ювиш пастасини суртинг ва айланма ҳаракатлар билан тозаланг. Устидан қоғоз сочиқ билан артинг.

Компьютер клавиатураси орасида йиғилган кирларни тозалаш учун
Клавиатурада йиғилган кирларни оддий салфетка ёки латта билан тозалаш осон қийин. Шунинг учун қаттиқ тиш чўткасидан фойдаланиб кўринг. Клавиатурани кўтариб туринг ва чўтка билан тозаланг.

Пишлоқ қолдиқлари қолиб кетган қирғични тозаланг
Қирғични қуруқ тиш чўткаси билан тозаланг сўнгра идиш ювадиган восита билан ювинг.

Маккажўхорини тозалаш учун
Маккажўхори пиширишдан аввал унинг орасидаги «кокиллар»ни тозалаш учун тиш чўткасидан фойдаланинг.

Соч бўяш учун фойдаланинг
Сочингизни уй шароитида бўяйдиган бўлсангиз ва махсус чўткангиз бўлмаса, жараённи тиш чўткаси ёрдамида амалга оширсангиз бўлади.

Сочни тартибга келтиришингиз мумкин
Ёмғир ёғганидан кейин сочингиз тартибсиз кўринадиган бўлса, соч лаки сепилган тиш чўткаси билан масалага ечим топиш мумкин.

Сабзавотларни тозалаш учун
Пўсти юпқа сабзавот ва қўзиқоринларни артиш учун юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланиш мумкин. Картошка артиш учун эса унинг қаттиғи керак бўлади.

Раковинани тозалаш мумкин
Раковинанинг четларида йиғилган кирларни кетказиш учун тиш чўткасига сода сепиб, четлари билан яхшилаб тозаланг ва устидан тоза сув билан ювинг.

Фенни тозаласа ҳам бўлади
Феннинг очиқ қисмини қуруқ тиш чўткаси билан тозалаб кўринг. Унга йиғилган кир ускунанинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Фенни узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз 1-2 ҳафтада бир марта тозалаб туришга ҳаракат қилинг.

Вентиляцияни тозалаш
Тиш чўткаси ёрдамида ванна ва машинадаги вентиляция панжарасини тез ва осон тозалаш мумкин. Бундай кир ва чанг йиғилган жойлар бактерия ва замбуруғлар ўсиши учун яхши муҳит эканлиги сабаб ҳам тез-тез тозалаб туриш керак. Вентиляциянинг ҳимоя панжарасини ечиб қуруқ чўтка билан тозаланг кейин эса нам латта ёки кўпикли антисептик билан артинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эски тиш чўткаси қўл келадиган ҳолатлар