Фото: «Домашний очаг»
Америкалик машҳур трихолог Гери Ротфелднинг сочлар ўсиши учун нималарга эътибор қаратиш ҳақидаги тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Темир моддаси етишмаслиги
Анемия ёки темир моддасининг етишмаслиги сочлар ўсишининг секинлашишининг биринчи ва энг кўп тарқалган сабаби ҳисобланади. Агар гемоглобин меъёридан паст бўлса, рационга яшил сабзавотлар, гўшт, дуккакли ва денгиз маҳсулотларини киритиш керак. Таомномага ўзгартириш киритилганидан бир неча ҳафта ўтиб ўзгариш сезилмаса, таркибида темир моддаси бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим.
Тиниқиб ухламаслик
Тунда ва асосан, уйқу пайти организмдан ажраладиган уйқу гормони мелатонин сочлар ўсишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. 8 соат ухлаганда муаммо бўлмаслиги мумкин, аммо 6 соат камлик қилиши аниқ. Аммо бошқа иложи бўлмаса, мелатониннинг 0,0033 фоизли концентрациясини уйқудан аввал бош терисига суртиш тавсия қилинади. Айрим клиник тадқиқотларда, бу яхши самара бериши аниқланган.
Соч учларини тез-тез кесиб туриш
Сочларнинг учини бир ойда бир марта кесиб туриш керак деган тушунча аллақачон эскирган. Статистика маълумотларига кўра, сочлар ойига ўртача 1-1,5 см ўсади, калталатилганда эса стилист сочни 1-1,5 сантиметрга кесиб ташлайди. Бўяш ва термо-турмаклардан мунтазам равишда фойдаланилмаса, сочларни 2-3 ойда кесиш кифоя.
Антибиотик қабул қилиш
Антибиотикларнинг ичаклар микрофлорасига зарар етказиши сочларнинг ўсишига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Антибиотиклар организмни табиий ҳимоясига зарар етказиши оқибатида организмга токсинлар кира бошлайди ва қон орқали соч фолликулаларига етиб бориб, уларга салбий таъсир қилади. Хавотирли эшитилгани билан буни даволаш унчалик қийин бўлмайди. Пробиотиклар ёки табиий йўллар билан микрофлора тикланганидан кейин вазият яхшиланади. Одатда бунга 1 ойга яқин вақт кетади.
Ирсият
Сочларнинг максимал узунлиги ирсиятга ҳам боғлиқ. Аксарият аёлларда ушбу кўрсаткич 40 дан 70 сантиметргача ўзгариб туради. Сочлар елкагача ўсиб уёғига узунлашмаслиги ҳам ирсият нуқтаи назаридан табиий бўлиши мумкин. Маълумотларга қараганда, сочлари елкасидан бироз тушиб турадиган, яъни 30-40 см узунликдаги соч эгалари энг мафтункор саналади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...