Роналдинё Дубайда қозоқ халқининг қадимий маросимида иштирок этди (видео)

Бразилиялик футбол афсонаси Роналдинё Дубайда қозоғистонлик болакай учун қозоқ халқининг қадимий урф-одатларидан бири — «тусау-кесер» маросимини бажариб берди. Ушбу анъанага кўра, эндигина мустақил қадам ташлай бошлаган боланинг оёқларига боғланган ип кесилади. Бу унинг келажакда дадил ва омадли қадамлар ташлашига тилак билдириш рамзи ҳисобланади.
Қизиқ воқеа боланинг ўзига хос танлови билан бошланган. Отаси унга Лионел Месси, Геннадий Головкин, Майк Тайсон ва Илон Маск каби таниқли шахсларнинг суратларини кўрсатиб, кимни танлашини сўраган. Болакай эса ҳеч иккиланмай, бразилиялик футболчи Роналдинёнинг суратига ишора қилган.
Орадан бироз вақт ўтиб, оила Бирлашган Араб Амирликларида Роналдинё билан учрашишга муваффақ бўлган. Улар футбол афсонасидан ўғли учун «тусау-кесер» маросимини ўтказиб беришни илтимос қилишган. Роналдинё эса бу таклифни қабул қилиб, болакайнинг оёқ боғичларини кесган.
Боланинг отаси футболчига миннатдорчилик билдириб, ўғли ҳам келажакда Роналдинё каби муваффақиятли ва кўпчиликка танилган инсон бўлиб етишишига умид билдирди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…