Ўзбекистонда иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар 231 кишининг умрига зомин бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида иш жойларидаги бахциз ҳодисалар оқибатида 231 нафар фуқаро вафот этди.
- Давлат меҳнат инспексияси маълумотларига кўра, жами 771 та ҳодиса қайд этилиб, уларда 847 нафар ходим жабрланган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошган.
- Энг кўп бахциз ҳодисалар саноат ва қурилиш соҳаларида, ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида иш жойларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 231 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Шу даврда мамлакат бўйича 771 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.
Инспекция маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисалар оқибатида жами 847 нафар ходим жабрланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги 742 нафарга нисбатан қарийб 16 фоизга кўп.
Ҳодисаларнинг 38 таси гуруҳли, 542 таси оғир оқибатли, 189 таси эса ўлим билан якунланган. Шунингдек, 2 та енгил бахтсиз ҳодиса қайд этилган.
Жабрланганлар орасида 586 киши оғир, 30 нафари енгил жароҳат олган. 231 нафар ходимнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 194 нафарни ташкил этган.
Қайси соҳаларда бахтсиз ҳодисалар кўпроқ учраган?
Соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат ва ишлаб чиқариш тармоғида кузатилган — 259 та. Кейинги ўринларда қурилиш соҳаси 217 та, бошқа йўналишлар эса 169 та ҳолат билан қайд этилган.
Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатишда 36 та, транспорт ва логистикада 26 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 23 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 23 та, таълим муассасаларида эса 18 та ҳолат аниқланган.
Тошкент шаҳри биринчи ўринда
Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳрида қайд этилган — 155 та. Тошкент вилояти 106 та ҳолат билан иккинчи, Қашқадарё вилояти эса 71 та ҳолат билан учинчи ўринни эгаллаган.
Навоий вилоятида 65 та, Бухорода 63 та, Андижон ва Самарқанд вилоятларининг ҳар бирида 54 тадан бахтсиз ҳодиса кузатилган.
Энг кам кўрсаткичлар Хоразм вилоятида — 20 та, Жиззах вилоятида 21 та ва Сурхондарё вилоятида 24 та ҳолатни ташкил этган.
Статистика иш жойларида меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш ва ходимларнинг ҳаётини муҳофаза этиш масаласи долзарблигича қолаётганини кўрсатади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…