Кумуш нархи сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори чўққига кўтарилди, деб Bloomberg хабар берди. Агентлик маълумотига кўра, бугун COMEX қимматбаҳо металлар биржасида бир унция (31,1 грамм) кумушнинг нархи 51,2 долларга етди.
Бу кўрсаткич сўнгги марта 1980 йил бошларида қайд этилган эди. Шундан бери кумуш биринчи марта 50 долларлик чегарани ортда қолдирди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил бошидан буён кумуш нархи 73 фоизга ошган. Аввалроқ Нью-Йорк биржасида олтин нархи ҳам рекорд даражада ўсиб, 1 унцияси 4 000 доллардан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар