Актриса Шаҳло Темирова оиласи ва муҳаббат тарихи ҳақида гапирди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Актриса Шаҳло Темирова оиласи ва муҳаббат тарихи ҳақида гапирди (видео)

Актриса Шаҳло Темирова “Ренессанс” телеканалига берган интервюсида оиласи, турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ва оила қуриш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Актрисанинг айтишича, бўлажак турмуш ўртоғи унинг курсдоши бўлган. У бир йил давомида Шаҳлони яхши кўришини айтиб юрган. Вақт ўтиши билан актрисада ҳам унга нисбатан илиқ туйғулар пайдо бўлган.

“Биз бир-биримизни танладик. Курсдошим бир йилча менга: «Сизни яхши кўраман», деб юрди. Бир йилдан кейин менда ҳам уларга нисбатан қандайдир муносабат пайдо бўла бошлади. Саккиз йил бир-биримизни яхши кўриб юрдик. Шундан кейин совчилар орқали турмуш қурдик. Мана, бахтли ҳаёт кечиряпман”, — дея ҳикоя қилган актриса.

Шаҳло Темирова суҳбат давомида оилада қаттиққўл эканини ҳам тан олди. Унинг айтишича, қизларига баъзан ўзи сезмаган ҳолда талабчанлик қилади.

Er-xotin va ularning farzandlari aks etgan ikki xil oilaviy surat.

Маълумот учун, Шаҳло Темирова 1989 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Оқтош туманида дунёга келган. Оилада ўртанча фарзанд бўлиб, бир акаси ва бир синглиси бор. Шаҳло Темирова 2007–2011 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Талабалик давридаёқ саҳнада ўзини синаб кўриб, “Мария” спектаклида Мария, “Кузнинг биринчи куни” спектаклида эса Қиз образини ижро этган.

Актриса “Ёлланган совчи”, “Ўжар келин”, “Жаноб қоровул”, “Қўчқор акамнинг коптоги”, “Ёнингдаман, ота”, “Бахт уйи”, “Ёр тафти”, “Юрагим сеники” ва “Шукрона” каби фильмларда турли образларни гавдалантирган.

Актриса 2016 йилда курсдоши Илҳом билан оила қурган. Ҳозирда уларнинг икки нафар қизи бор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?