Ўзбекистонда янги банк - «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки ташкил этилади. Бу Президентнинг 24 январдаги қарорида кўрсатиб ўтилган (ҳужжат матни Lex.uz сайтига жойлаштирилган)б деб ёзади кун.уз сайти.
Банк ташкил этилишидан мақсад — экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг эпкспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат ҳисобланади.
Банкнинг бошланғич устав капитали 10 млн евро. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (7,5 млн евро, 75 фоиз), «Ўзбекинвест» компанияси (1 млн евро, 10 фоиз), «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат СК» (500 минг евродан ёки 5 фоиздан) банкнинг муассислари ҳисобланади.
2020 йилга қадар «Ўзагроэкспортбанк» 15 фоиздан кам бўлмаган улуш билан стратегик хорижий инвесторларни устав капиталига жалб этиши лозим бўлади.
Янги банк ва унинг филиаллари рўйхатга олинган санадан 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади ва бўшаётган маблағлар банкнинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди