Корейс дорамаларида машҳур бўлган Жежу мандаринлари Ўзбекистонга келтирилади

1 дақиқа ўқиш0
Корейс дорамаларида машҳур бўлган Жежу мандаринлари Ўзбекистонга келтирилади

Ўзбекистон бозорларида энди Жанубий Кореяда етиштирилган мандаринларни ҳам харид қилиш мумкин бўлади. Ҳозирга қадар мамлакатимизга асосан Хитой, Покистон ва Туркиядан цитрус мевалари олиб келинган бўлса, эндиликда уларнинг қаторига Кореянинг Жежу оролларида етиштириладиган мандаринлар ҳам қўшилади.

Жежу мандаринлари юпқа пўсти, ширадорлиги ва ўзига хос ширин-нордон таъми билан ажралиб туради. Корейс сериаллари ва фильмлари мухлислари учун бу ороллар яхши таниш. Чунки халқаро миқёсда машҳурликка эришган «Ҳаёт сенга мандарин берганда» фильми ҳам айнан Жежуда суратга олинган. Орол аҳолиси эса мандаринларни истеъмол қилишнинг ўзига хос усулига эга: уларни печка устида картошка каби пишириб ейишади.

Бу галги етказиб бериш оддий импортдан кўра кенгроқ аҳамиятга эга. Чунки Жежу мандаринлари Ўзбекистон бозорига илк бор кириб келмоқда. Дастлабки 2 тонна маҳсулот самолёт орқали мамлакатимизга жўнатилган. Ой ўрталарида эса оролдан яна 39 тонна мандарин олиб келиниши режалаштирилган. Мевалар Korzinka савдо тармоғи дўконларида сотувга чиқарилади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ушбу савдо алоқасини йўлга қўйиш учун бир йил-у тўққиз ой вақт сарфланган. Бунга маҳсулотни мамлакатимизга олиб кириш учун зарур бўлган карантин талабларини келишиш ва барча расмий жараёнларни якунлаш зарурати сабаб бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?