date

МикроСтратегй 2 миллиард долларлик Bitcoin сотиб олди

МикроСтратегй 2 миллиард долларлик Bitcoin сотиб олди

Дунёнинг энг йирик Bitcoin эгаси бўлган МикроСтратегй компанияси ўтган ҳафта крипто актив нархи 80 000 доллар атрофида тебраниб турган бир пайтда навбатдаги йирик харидни амалга оширди. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEК) тақдим этилган ҳисоботга кўра, компания 11-майдан 17-майгача бўлган даврда 2,01 миллиард доллар эвазига 24 869 Bitcoin сотиб олди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Харидлар ўртача 80 985 доллар нархда амалга оширилди, бу эса компаниянинг Bitcoin учун ўртача таннархини 75 700 долларгача кўтарди. Ҳозирги кунда МикроСтратегй балансида жами 843 738 Bitcoin мавжуд бўлиб, улар учун компания қарийб 63,87 миллиард доллар сарфлаган. КоинГекко маълумотларига кўра, ушбу активларнинг жорий бозор қиймати 65,3 миллиард долларга тенг.

Компания ушбу харидни молиялаштириш учун асосан ўзининг имтиёзли акцияларини сотишдан тушган маблағлардан фойдаланди. Хусусан, СТРК акцияларини сотиш орқали 1,95 миллиард доллар, МСТР оддий акцияларини сотиш орқали эса 83,7 миллион доллар жалб қилинди. Бу стратегия компаниянинг жорий йилдаги олдинги йирик харидларига ўхшаш тарзда амалга оширилди.

МикроСтратегй асосчиси Майкл Сайлор компания Bitcoin захираларини оширишда давом этишини аввалроқ ҳам таъкидлаган эди. 2020-йилдан буён 109 марта Bitcoin харид қилган компания ҳозирда дунёдаги энг йирик активларни бошқарувчи BlackRock компаниясидан ҳам ўзиб кетди. BlackRock мижозлари номидан тахминан 817 000 Bitcoin сақлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » МикроСтратегй 2 миллиард долларлик Bitcoin сотиб олди