date

SEК Насдақ биржасида Bitcoin индекс опсионларини рўйхатга олишни маъқуллади

SEК Насдақ биржасида Bitcoin индекс опсионларини рўйхатга олишни маъқуллади

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEК) Насдақ биржасининг Филадельфия фонд биржасида нақд ҳисоб-китоб қилинадиган Bitcoin индекс опсионларини жойлаштириш бўйича таклифини маъқуллади. Ушбу опсионлар Насдақ Bitcoin Индех кўрсаткичига боғланган Европа услубидаги шартномалар бўлиб, у КМE КФ Bitcoin Реал Тиме Индех маълумотларини кузатиб боради. Мазкур индекс йирик крипто биржалардан олинган маълумотлар асосида ҳар 200 миллисекундда янгиланиб туради. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Янги шартномалар нақд пулда ҳисоб-китоб қилинади, яни эгалари шартнома муддати тугагач, Bitcoin спот нархи ва ижро нархи ўртасидаги фарқни оладилар. Spot Bitcoin ЭТФ опсионларидан фарқли ўлароқ, бу ерда жисмоний Bitcoin иштирок этмайди ва муддатидан олдин топшириш хавфи йўқ. Бу трейдерлар учун криптовалюта нархи бўйича гаров тикишнинг муқобил усулини тақдим этади. Шартномалар ҚБТК тиккири остида савдо қилинади.

SEК рухсат берган бўлса-да, савдолар бошланиши учун Товар фючерслари савдоси бўйича комиссия (КФТК) ҳам ўз розилигини бериши керак. Bitcoin товар сифатида таснифлангани сабабли, у КФТК юрисдикциясига киради. 2020-йилдан бери Bitcoin фючерс опсионларини таклиф қилиб келаётган КМE Груп ушбу шартномалар фақат КФТК назоратида бўлиши кераклигини таъкидламоқда.

SEК раиси Паул Аткинс бошчилигидаги агентлик криптовалюталарга нисбатан дўстона тартибга солиш сиёсатига ўтмоқда. Аткинс аввалги маъмурият даврида крипто-компанияларга қарши очилган бир қатор шов-шувли ишларни тўхтатишга ҳаракат қилди ва инновацияларни бўғиш ўрнига, уларни рағбатлантирадиган аниқ ҳуқуқий базани яратишга чақирди.

Шунингдек, агентлик блокчейн технологиясига асосланган "инновацион истисно" лойиҳасини тайёрламоқда. Бу оммавий компаниялар акцияларини марказлашмаган крипто платформаларда токенлаштирилган ҳолда савдо қилиш имконини бериши кутилмоқда. Бу каби қадамлар АҚШ молия бозорида рақамли активлар интеграциясини янада тезлаштириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » SEК Насдақ биржасида Bitcoin индекс опсионларини рўйхатга олишни маъқуллади