Ethereum тарафдори Давид Ҳоффман нима учун ўз ЭТ активларини сотиб юборди

Банклесс медиа компанияси асосчиси ва Ethereum тармоғининг ашаддий тарафдори Давид Ҳоффман ўтган ҳафтада ўзидаги барча Этер (ЭТ) активларини сотганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кўп йиллик “ЭТ — бу пул” (ЭТ ис Моней) назарияси ўз вазифасини бажариб бўлган ва эндиликда активнинг нархи тубдан ўзгариши учун имкониятлар камаймоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Ҳоффман Х ижтимоий тармоғидаги постида Ethereum ўзига муносиб бўлган бозор капиталлашувига эришганини таъкидлади. Унинг фикрича, бозор энди ушбу активни қайта баҳоламайди ва нархнинг кескин юқорига ёки пастга силжиши кутилмайди. “Ethereum жуда яхши натижа кўрсатди, аммо бозор томонидан активни янги даражага кўтариш имконияти ёпилмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
“ЭТ ис Моней” назарияси ушбу токенни фиат валюталарга қараганда устунроқ қиймат сақловчи восита деб ҳисоблайди. Бунга сабаб сифатида унинг марказлашмаганлиги ва инфляцияга қарши механизмлари кўрсатилади. Кўплаб инвесторлар ЭТ нархи беш хонали сонларга етишини кутган эди, бироқ криптовалюта ўзининг энг юқори чўққисида 5,000 УСД атрофида тўхтади ва ҳозирда рекорд даражадан қарийб 60 фоизга пастроқ, яни 2,000 УСД атрофида савдо қилинмоқда.
Ҳоффман Ethereum тармоғининг келажагига ҳали ҳам ишонишини, бироқ тармоқ муваффақиятининг фақат кичик бир қисми токен нархида акс этишини айтди. Унинг тушунтиришича, Ethereum хавфсиз блок-макон ва токенизацияни таъминловчи “берувчи” тизимга айланган, асосий фойда ва комиссияларни эса Лаер-2 тармоқлари ўзлаштирмоқда.
Ушбу қарор крипто-ҳамжамиятда турлича кутиб олинди. Банклесс ҳаммуассиси Рян Сеан Адаms буни “бир даврнинг якуни” деб атади. Ethereum собиқ дастурчиси Эрик Коннор эса Ҳоффманнинг қарорини тушунишини, чунки ЭТ кўп йиллардан буён умумий крипто бозорига нисбатан пастроқ ўсиш кўрсаткичларини қайд этаётганини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!