2 816
Президент ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
- кунгабоқар ва пахта уруғига — божхона қийматининг 30 фоизи, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
- кунгабоқар ёғига — 20 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
- пахта ёғига — 50 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 миллиард сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»