13:50 / 25.09.2024
43

Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, президент томонидан имзоланган қонунга билан Ўзбекистон ва Туркманистон Мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилинди.

Шунингдек, президент томонидан имзоланган қонунга кўра, Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификация қилинди.

Шавкат Мирзиёев 27 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилганди.

Бундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади