Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида қайси поғонадан жой олди?

Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида қайси поғонадан жой олди?

2026 йил учун янгиланган Глобал Пасспорт Индех рейтингида Ўзбекистон 123-ўринни эгаллади.

Рейтинг тузувчилари мамлакатларни учта асосий мезон бўйича баҳолаган. Ўзбекистон паспорт ҳаракатчанлиги бўйича 129-ўринда, инвестицион жозибадорлик бўйича 89-ўринда, ҳаёт сифати кўрсаткичида эса 119-ўринда қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани Қозоғистон кўрсатиб, 107-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон 123-ўрин билан минтақада иккинчи бўлган.

Қирғизистон 127-ўринда, Тожикистон 140-ўринда, Туркманистон эса 144-ўринда жойлашган.

Ўзбекистон уч мезон орасида энг яхши натижани инвестицион жозибадорлик йўналишида қайд этган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат минтақадаги бир қатор давлатлардан юқори ўрин олган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар