Барно Тешабоева: “Бир оғиз гапимдан кейин уйим пайпоққа тўлиб кетди!”

Барно Тешабоева: “Бир оғиз гапимдан кейин уйим пайпоққа тўлиб кетди!”

Барно Тешабоева “Омон-Омон” кўрсатувида иштирок этиб, ўз ҳаётидаги кулгили ва эсда қоларли воқеалардан бирини сўзлаб берди.

Актриса айтишича, бундан 5–6 йил олдин бир интервюсида ““пайпоқларим тугаб қолди, энди нима қиламан” деб ҳазиломуз тарзда гапириб ўтган. Аммо бу оддий гап кутилмаган даражада катта акс-садо берган.

“Шундан кейин Туркия, Россия, Қозоғистон, Туркманистон — хуллас, деярли бутун дунёдан менга пайпоқлар юборила бошлади. Ҳозир уйимда бир қоп пайпоқ бор. Ҳар бир кўрсатувга янги пайпоқ кийиб бораман. Мана, бугун ҳам янгисини кийганман”, — дея кулиб ҳикоя қилади актриса.

Барно Тешабоева кийиниш услуби ҳақида ҳам самимий фикр билдириб ўтди. Унинг айтишича, кўплаб санъаткорлар каби ҳашаматли гардеробга эга эмас. Аксинча, айрим кийимларини ўзи тиктиради, баъзиларини эса арзон бозорлар ва кўча савдосидан топади.

“Кўп санъаткорларнинг уйига борсангиз, улар фахр билан гардеробини кўрсатади. Мен эса ҳазиллашиб: 'Келдингларми паразитлар, энди сизларга нимани кўрсатаман?' дейман. Гардеробимни очсам — Алфиянинг пайпоқлари, костюмлар ва оддий кийимлар туради”, — дея кулиб қўшимча қилди у.

Актрисанинг бу самимий ва кулгили ҳикояси томошабинлар кайфиятини кўтарди ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ муносабатларга сабаб бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар