Она-бола йўлини тўсди: Cobalt ҳайдовчиси жазога тортилди

Фото: Вилоят ЙҲХБ
Тошкент вилоятида йўлакда кетаётган она ва боланинг йўлини тўсган Cobalt ҳайдовчиси “права”сидан айрилди.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳолат Чирчиқ шаҳрида юз берган.
Ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан “йўл безорилиги” моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар эса судга оширилган.
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди мазкур ҳайдовчини 1 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, БҲМнинг ўн баравари — 4 млн 120 минг сўм миқдорида жаримага тортди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг