Наманганда қизни шантаж қилиб, iPhone талаб қилган йигит ушланди

Наманганда қизни шантаж қилиб, iPhone талаб қилган йигит ушланди

Наманган вилояти Чуст туманида қизни шахсий суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан қиммат телефон талаб қилган йигит ушланди.

Аниқланишича, 26 ёшли йигит 22 ёшли танишининг шахсий суратларини ошкор қилмаслик эвазига ундан iPhone олиб беришни талаб қилган. У ўз талабини амалга ошириш учун қизни суратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи iPhone 16 телефонини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Агар йигитнинг айби судда тасдиқланса, унга амалдаги қонунчиликка кўра беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар