Хитой олимлари ўзини тиклайдиган янги мато яратди

2 дақиқа ўқиш266
Хитой олимлари ўзини тиклайдиган янги мато яратди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойнинг Шенчжен илғор технологиялар институти олимлари Кордйсепс милитарис қўзиқорини мицелийидан ўзини ўзи тозалайдиган, эскирган сиртини янгилайдиган ва йиртилган жойларини қайта тиклайдиган мато яратди.
  • Йиртилган қисмга картошка қайнатилган махсус озуқавий сув ва тирик қўзиқорин бўлаги қўйилганда, материалдаги “мудроқ” толалар фаоллашиб, шикастланган жойни чок ёки елимсиз тиклайди.

Хитойнинг Шэньчжэнь илғор технологиялар институти олимлари кийим-кечак саноатида келажак технологияси сифатида баҳоланаётган янги мато турини яратди. Cordyceps militaris қўзиқорини мицелийси асосида тайёрланган мазкур материал ўзини ўзи тозалаш, эскирган сиртини янгилаш ва энг муҳими, йиртилган жойларини қайта тиклаш хусусиятига эга.

Матонинг яна бир ғайриоддий жиҳати — у кийим шаклига келтирилганидан кейин ҳам тириклик хусусиятини сақлаб қолади.

Мато йиртилса, қандай тикланади?

Йиртилган ёки тешилган жойга картошка қайнатилган махсус озуқавий сув суртилиб, устига озгина тирик қўзиқорин бўлаги қўйилади. Шунда мато таркибидаги “мудроқ” толалар фаоллашиб, яна ўсишни бошлайди ва шикастланган жойни елим ёки чокларсиз табиий равишда тиклайди.

Бундан ташқари, материал сув ўтказмайди. Шу сабабли унинг юзасига тушган кирлар сув билан осонгина сирғалиб тушади ва кийим ўзини маълум даражада тозалайди.

Профессор Ке Ли бошчилигидаги тадқиқотчилар қўзиқорин толаларидан матонинг асоси сифатида фойдаланмоқда. Унга бошқа хамиртуруш ёки замбуруғларни қўшиш орқали табиий ранг бериш ёки уни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш мумкин.

Янги матонинг имкониятлари

Мато 45 даража иссиқда қуритилганда “мудроқ” ҳолатга ўтади ва озуқавий эритма берилмагунча ўсмайди. Шунингдек, ундан тайёрланган атиги тўртта ингичка тасма 1 килограмм юкни кўтаришга бардош беради.

Глицерин билан ишлов берилганда эса материал оддий кийим каби юмшоқ ва эгилувчан бўлади. Уни кесиш, тикиш ва буклаш ҳам мумкин.

Яна бир муҳим жиҳати — экологик тозалиги. Материал ерга кўмилганда тахминан 41 кун ичида тупроққа аралашиб, парчаланиб кетади. Бу эса пластик ва синтетик чиқиндиларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Ҳали синовлар давом этмоқда

Шунга қарамай, ихтиронинг ҳали ечимини кутаётган жиҳатлари бор. Олимлар матони кир ювиш машинасида синаб кўрмаган, унинг ҳаво ўтказиши ва узоқ муддатга чидамлилиги ҳам тўлиқ ўрганилмаган.

Қолаверса, ҳозирча йиртилган жойни тиклаш учун махсус эритмани инсоннинг ўзи қўлда суртиши керак.

Олимлар Пеелшере кийим бренди билан ҳамкорликда ушбу материалдан илмий-фантастик фильмлардаги кийимларга ўхшаш кўйлак ҳам тайёрлаб кўрган.

Экспертларнинг фикрича, янги матони оммавий ишлаб чиқаришга ҳали вақт бор. Аммо ушбу технология келажакда биологик хусусиятларини турли вазифаларга мослаштириш мумкин бўлган “жонли кийимлар” даврига йўл очиши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?