Тўй куни қабристонга борган келин-куёв кўпчиликни тўлқинлантирди

1 дақиқа ўқиш40.1K
Тўй куни қабристонга борган келин-куёв кўпчиликни тўлқинлантирди

Ўзбекистонда тўй куни содир бўлган таъсирли воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Унда келин ва куёв тантанага йўл олишдан аввал куёвнинг марҳум отаси қабрини зиёрат қилгани тасвирланган.

Видеода куёв отасининг қабри пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Келин эса қабр олдида таъзим қилиб салом беради. Шундан сўнг улар биргаликда дуо қилиб, марҳумни ёдга олишади.

Мазкур лавҳалар ижтимоий тармоқларда илиқ муносабат уйғотди. Кўплаб фойдаланувчилар буни ота-онага бўлган чексиз ҳурмат, вафодорлик ва фарзандлик бурчининг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда. Изоҳларда "ота бу дунёда бўлмаса ҳам, унинг дуоси ва хотираси фарзанд ҳаётида доимо муҳим ўрин тутади" деган фикрлар ҳам кўплаб учрамоқда.

Маълумот ўрнида, бундай анъана фақат Ўзбекистонга хос эмас. Аввалроқ АҚШ ва Нигерияда ҳам келин-куёвларнинг тўй куни марҳум ота-оналари қабрини зиёрат қилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?