Блогер Азиз Ҳакимов 4 йилдан ортиқ муддатга қамалди

1 дақиқа ўқиш255
Блогер Азиз Ҳакимов 4 йилдан ортиқ муддатга қамалди

Блогер Азиз Ҳакимовга нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.

Қайд этилишича, 11 август куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлисида Азиз Ҳакимовга доир жиноят иши кўриб чиқилиб, якуний қарор эълон қилинган.

Суд жараёнида Ҳакимов Жиноят кодексининг 150-моддаси, яъни урушни тарғиб қилиш билан боғлиқ айблов бўйича оқланган. Суд унинг ҳаракатларида мазкур жиноят таркиби мавжуд эмас, деган хулосага келган.

Бироқ блогер Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисмида назарда тутилган туҳмат, 140-моддаси 2-қисмидаги ҳақорат қилиш ҳамда 156-моддаси 2-қисмидаги миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суд томонидан жазоларни қисман қўшиш тартибида Азиз Ҳакимовга якуний 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони ўташ муддати 2025 йил 26 сентябрдан ҳисобланиши белгиланган.

Шу билан бирга, суд ҳукмига кўра, Рақамли технологиялар вазирлигига блогер томонидан Telegram мессенжерида юритилган «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти юклатилган.

Иш доирасида жабрланувчи деб топилган олти нафар шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Шунингдек, судланувчига ҳукм устидан юқори суд инстанциясига шикоят бериш тартиби ва муддатлари ҳам маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?