Хитой ракетаси учирилганидан 85 сония ўтиб портлади

2 дақиқа ўқиш213
Хитой ракетаси учирилганидан 85 сония ўтиб портлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойнинг “Лонг Марч 7A” ракета-ташувчиси Венчан космодромидан учирилганидан 85 сония ўтиб ҳавода портлади ва “Жонгхинг-4B” алоқа сунъий йўлдоши йўқ қилинди.
  • Ҳодиса 10 август куни Пекин вақти билан соат 20:02 атрофида, ракетанинг биринчи босқичи ажралишидан олдин юз берган.
  • Мутахассислар портлашга ишлаб чиқаришдаги техник нуқсон, парвозни режалаштиришдаги хато ёки ЙФ-100 двигателларидаги носозлик сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Хитойнинг “Long March 7A” ракета-ташувчиси навбатдаги парвозини амалга ошираётган вақтда жиддий ҳалокатга учради. Ракета Хитой жанубидаги Хайнань оролида жойлашган Вэньчан космодромидан учирилганидан атиги 85 сония ўтиб, ҳавода портлаб кетди. Ҳодиса келгусидаги бошқа космик парвозлар муддатига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда “Space” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 10 август куни Пекин вақти билан соат 20:02 атрофида содир бўлган. “Long March 7A” ракета-ташувчиси орбитага “Zhongxing-4B” алоқа сунъий йўлдошини олиб чиқиши керак эди. Бироқ режалаштирилган миссия амалга ошмай, ракета стартдан 85 сония ўтиб портлаган.

Ҳалокат ракета биринчи босқичи ажралиб чиқишидан олдин юз берган. Натижада ракета билан бирга орбитага чиқарилиши режалаштирилган сунъий йўлдош ҳам йўқ қилинган.

Хитойнинг “Синьхуа” агентлиги парвоз вақтида “фавқулодда вазият” юзага келгани ва айнан шу ҳолат портлашга сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда мутахассислар ҳалокатнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суриштирув ва текширув ишларини олиб бормоқда.

Бироқ сунъий йўлдошнинг ҳарбий мақоми билан боғлиқ маълумотлар мавжудлиги сабабли воқеанинг барча тафсилотлари оммага ошкор қилинмаслиги мумкин.

Мутахассислар ҳалокат сабабини тахмин қилмоқда

Ракета парвозлари бўйича таҳлилчи Георгий Тришкин мазкур ҳалокатни “ўта ажабтовур” деб баҳолаган. Унинг таъкидлашича, бундай йирик носозликлар космик пойганинг дастлабки даврларида, ўтган асрнинг ўрталарида тез-тез кузатилган. Аммо ҳозирги замонавий ракета учун, айниқса унинг 18-учирилишида бундай ҳолат юз бериши кутилмаган.

Экспертнинг фикрича, ҳалокатга бир нечта омил сабаб бўлиши мумкин. Улар орасида ишлаб чиқариш жараёнидаги техник нуқсонлар, парвозни режалаштиришда йўл қўйилган хатолар ёки ракета двигателларидаги носозликлар бор.

Айниқса, мутахассислар ракета марказий босқичида қўлланиладиган YF-100 двигателлари билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларга ҳам эътибор қаратмоқда. Мазкур двигатель Хитойнинг турли ракета тизимларида кенг қўлланилади.

Агар текширув натижасида айнан двигатель билан боғлиқ жиддий техник муаммо аниқланса, бу Хитойнинг бошқа режалаштирилган космик парвозларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки бир хил двигатель технологиясидан фойдаланадиган бошқа ракеталарни ҳам қўшимча текшириш зарурати пайдо бўлади.

Хитойда бу йилги тўртинчи космик ҳалокат

Таҳлилчининг айтишича, Хитойда ҳар йили бир нечта ракета билан боғлиқ муваффақиятсизликлар қайд этилади. Бу ҳолат, асосан, мамлакат космик парвозлар сонини жадал ошираётгани ва янги ракета тизимларини юқори суръатда синовдан ўтказаётгани билан изоҳланади.

Бироқ жорий йилдаги мазкур ҳалокат Хитой учун алоҳида эътиборга молик. Чунки бу 2026 йилдаги тўртинчи муваффақиятсиз космик парвоз ҳисобланади. Таҳлилчи бу кўрсаткични мамлакатлар орасидаги антирекорд сифатида баҳолаган.

17 январь куни Хитойда бир вақтнинг ўзида иккита учириш муваффақиятсиз якунланган эди. Апрель ойи бошида эса Falcon 9 кўп марта фойдаланиладиган ракетасига Хитойнинг жавоби бўлиши керак бўлган Tianlong-3 ракетасининг учирилиши ҳам ҳалокат билан тугаган.

“Long March 7A” учун иккинчи ҳалокат

“Long March 7A” дастури учун бу биринчи муваффақиятсизлик эмас. Ракета 2020 йил мартидаги илк парвозидан бери иккинчи бор миссияни муваффақиятли якунлай олмади.

Шу билан бирга, 10 августдаги парвоз ракета учун 18-учириш бўлган. Ракетанинг аввалги 17 та парвози тажрибасидан кейин содир бўлган ушбу ҳалокат Хитой мутахассислари учун жиддий техник текширув ўтказиш заруратини юзага келтирди.

Энди асосий эътибор портлашга айнан нима сабаб бўлганини аниқлашга қаратилган. Текширув натижалари нафақат “Long March 7A”нинг кейинги парвозлари, балки Хитойнинг бошқа космик дастурлари тақдири учун ҳам муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?