21 ёшли блогернинг сўнгги саёҳати фожиа билан якунланди

21 ёшли блогернинг сўнгги саёҳати фожиа билан якунланди
Қисқача

Жиззах шаҳрида 5 август куни соат тахминан 03:00 ларда Гентра автомобили дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, у “Ўратепалик” маҳалласидан ўтувчи йўлда рул бошқарувини йўқотган. Автомобилда бўлган 18 ёшли йўловчи қиз жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззах шаҳрида Gentra автомобили иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси инсон ўлими билан якунланди. Фожиа оқибатида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 5 август куни соат тахминан 03:00 ларда Жиззах шаҳрининг “Ўратепалик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган Орзигул Уразматова ўзи бошқараётган Gentra автомобилида ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги дарахтга келиб урилган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб борилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Автомобилда йўловчи сифатида бўлган 18 ёшли қиз ҳам жароҳатланган. У шифохонага ётқизилган бўлиб, айни вақтда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар