Жиззахда Onix ва Volkswagen тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш731
Жиззахда Onix ва Volkswagen тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида икки енгил автомобиль иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Onix ва Volkswagen автомобилларининг тўқнашуви оқибатида ҳар икки транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.

“Kun.uz” хабар беришича, ЙТҲ 11 август куни соат 10:05 лар атрофида Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жиззах–Равот–Зомин–Савот автомобиль йўлида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1998 йилда туғилган Ф.Э. Onix автомобилини бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши томондан келаётган Volkswagen билан тўқнашиб кетган. Volkswagen автомашинасига эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 28 ёшли А.Р. бошчилик қилган.

Икки ҳайдовчи ҳам вафот этди

Кучли тўқнашув натижасида ҳар икки автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳатларини олган. Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида Onix ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолгани ва шу сабабли қарама-қарши ҳаракатланиш қисмига чиқиб кетгани кўрсатилмоқда. Воқеанинг барча тафсилотлари тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?