Чирчиқда «Бўзсув» каналига тушиб кетган аёл қутқарилди

26 июн куни соат 09:50 да Чирчиқ шаҳридаги «Бўзсув» каналида сувга тушиб кетган аёл қутқарилди.
Кучли оқим олиб кетаётган аёлни Камолот ГEСи ходимлари кўриб қолган ва дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар аёлни сувдан олиб чиқиб, қирғоққа олиб чиққан. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. У сузишни билмагани учун мустақил равишда сувдан чиқа олмаган.
Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.


Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…