Ўзбекистонда тўртбурчак тарвузлар сотувга чиқди (видео)

Ижтимоий тармоқларда ноодатий шаклдаги тарвузлар акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода одатий думалоқ эмас, балки тўртбурчак шаклда етиштирилган тарвузлар саватларда сотувга қўйилгани тасвирланган.
Видео муаллифи бундай тарвузларни Ўзбекистонда илк бор кўраётганини айтиб, ҳайратини яширмади.
“Ёшлигимда Японияда шунақа тарвузларни кўрган эдим. Телевизорда ҳам кўрсатишганди, нархи 500–1000 долларгача бўлади, деб эшитганман. Ўйлардимки, бундай тарвузлар фақат Японияда бўлса керак. Энди қарасам, бизда ҳам сотиляпти. Нархи эса 60 минг сўм экан. Ростини айтсам, Америкада ҳам бунақасини кўрмагандим”, — дейди у видеода.
Мазкур видео қисқа фурсатда минглаб томошаларни йиғди. Фойдаланувчилар ноодатий тарвузнинг кўриниши ва нархи ҳақида турли фикрларни билдириб, айримлар уни харид қилиб кўришни исташларини, бошқалар эса бундай шакл қандай усулда етиштирилишига қизиқаётганини ёзишмоқда.






























Изоҳлар 0
…