PUBG орқали бошланган танишув тўй билан якунланди

PUBG орқали бошланган танишув тўй билан якунланди

“PUBG” ўйини орқали бошланган танишув кутилмаган тарзда чинакам ҳаётий севги ҳикоясига айланди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида туғилган 2008 йилда туғилган қиз ва Фарғона вилоятидан бўлган 2006 йилда туғилган йигит машҳур PUBG Mobile ўйини орқали танишган. Дастлаб оддий ўйин жараёнидаги мулоқот сифатида бошланган суҳбатлар вақт ўтиши билан дўстлик, кейинчалик эса жиддий муносабатга айланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ушбу жуфтлик бугунги кунда оила қуриш арафасида экани айтилмоқда. Бу ҳолат интернет ва ўйинлар орқали бошланган муносабатларнинг реал ҳаётга қанчалик таъсир кўрсатиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда турлича фикрларга сабаб бўлмоқда. Айримлар буни замонавий даврнинг “виртуал севги ҳикояси” сифатида баҳоласа, бошқалар эса онлайн танишувларда эҳтиёткорлик муҳимлигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар