Электр таъминоти тизимида пора билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Электр таъминоти тизимида пора билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Сурхондарё ва Андижон вилоятларида электр таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Биринчи ҳолат Шўрчи туманида қайд этилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали туман бўлими муҳандиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқарога тегишли савдо дўконида электр энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган далолатномани қонуний тартибда кўриб чиқмасликни таклиф қилган.

Маълумотга кўра, у ишни судга юбормаслик, янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Дастлаб 200 доллар ва 1 миллион 50 минг сўм олган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ички ишлар органлари ва ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда муҳандис қолган 500 доллар ва 2,4 миллион сўмни олаётган вақтда ушланган.

Иккинчи ҳолат Андижон вилоятининг Балиқчи туманида аниқланган. Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ходимларнинг ойлик фаолият кўрсаткичлари бўйича ҳисоботларини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон ҳудудий филиалидаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни вада қилган.

Бунинг эвазига у пул талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда мансабдор шахс электр таъминоти корхонаси ходимлари йиғиб берган 300 АҚШ долларини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар