Дам олувчилар Чорвоқда “Манчестер Юнайтед” юлдузини кўриб ҳайратда қолди

Дам олувчилар Чорвоқда “Манчестер Юнайтед” юлдузини кўриб ҳайратда қолди

Бугун Чорвоқда машҳур португалиялик футболчи, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ юлдузи Луис Нани кўриниш берди. Футболчининг дам олиш масканида пайдо бўлиши дам олувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Энг қизиқ жиҳати, Нани нафақат ҳордиқ чиқарган, балки пляжда болалар билан тўп ҳам ўйнаган. Ушбу самимий ҳолат гувоҳлар томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тез тарқалди.

Кўпчилик аввалига машҳур футболчини таниб, кўзларига ишонмаганини айтмоқда. Ҳозирда Луис Нанининг Чорвоқда болалар билан футбол ўйнагани фаол муҳокама қилинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар