
Ҳукумат қарори билан Баҳодир Бешимович Эшмуратов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилмоқда.

Баҳодир Эшмуратов
У бу лавозимда ўтган ойда вазифасидан озод этилган Шарифжон Турсунов ўрнини эгаллади.
Баҳодир Эшмуратов кейинги йилларда «Ўзтрансгаз» АЖ раисининг биринчи ўринбосари (2017 йилгача) лавозимида ишлаганди.
Маълумот учун, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар